Azoda – Go’zalsan sevgi Lyrics

Azoda – Go’zalsan sevgi Lyrics

Кўрсам тансиқ ширинликлар,
Чўнтагимга солиб борай,
Боламгамас, тиригида,
Онамга ҳам олиб борай…

Қавоғини уйса ёрим,
Деса: йўқ, янги рўмолим,
Ёримгамас, тўкиб борим,
Онамга ҳам олиб борай…

Кимга ожиз чўкканим бор,
Ким изимда хайримга зор,
Риёлардан топиб бир ор,
Онамга ҳам олиб борай…

Дилим очмай дўстларимга,
Пулим сочмай дўстларимга,
Ҳақни тутиб кўзларимга,
Онамга ҳам олиб борай…

Ғамим чекар ғуссасида,
Муштдеккина жуссасида,
Камолимни ҳиссасида,
Онамга ҳам олиб борай…

Тўшагидан туролмаган,
Оёқ босиб юролмаган,
Роҳатини кўролмаган,
Қариб қадрин сўролмаган,
Ҳузурига тўлиб борай,
Онамга ҳам олиб борай